Илмий стажировкага юбориш учун эълон қилинган мақсадли танловлар якуний натижалари
2026-01-13 19:45:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги (Агентлик) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ёш олимларни АҚШнинг Даллас шаҳридаги Техас университетига қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш учун эълон қилинган мақсадли танловларнинг саралаш якуний натижасини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида” низом талабларига кўра Агентлик ҳузуридаги махсус эксперт гуруҳининг 2025-йил 10-декабрдаги 233-сон, ҳамда Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашининг 2026-йил 12-январда 20-сон йиғилиш баёни қарорларига мувофиқ қуйидаги рўйхатлар маъқулланди ва тасдиқланди:
2-илова. “Қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш рад этилган ёш олимлар рўйхати”.
Шу муносабат билан, ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш учун белгиланган тартибда талаб этиладиган ҳужжатларни кузатув (кафолат) хати билан тақдим этилишини таъминлашингизни сўраймиз.
Қўшимча маълумотлар ва ишчи тартибда ишлаш учун Агентликнинг Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Шамуратов Бахтияр Айтбаевич, иш телефони: (71) 203 32 23 (245); электрон манзил: b.shamuratov@ilmiy.uz; Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш йетакчи мутахассиси, иш телефони: (71) 203 32 23 (655); электрон манзил: f.ganieva@ilmiy.uz
