“Академик ҳаракатчанлик” дастури танловида иштирок этиш учун лойиҳалар қабули бошланди!
2026-01-12 12:00:00 / Янгиликлар

Лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
Дастурда иштирок этиш учун қўйиладиган шартлар:
-Лойиҳа ижрочисининг ёши, унинг илмий даражаси, унвони, лавозими ва иш жойидан қатъи назар, 40 ёшдан ошмаслиги;
-1 нафар иштирокчи фақат 1 та илмий лойиҳа билан иштирок этиши;
-Топширилаётган илмий лойиҳа суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаслиги;
-Дастурни амалга ошириш муддати 1 ойдан 6 ойгача бўлиши.
Ҳужжатлар 2026 йил 12 февраль кунига қадар (шу куни ҳам 23:55 гача) “akadem.ilmiy.uz” — хорижий илмий стажировкаларни ташкил этишнинг ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.
Батафсил: akadem.ilmiy.uz
