2025 йил давомида Инновацион ривожланиш агентлигига 439 та мурожаат келиб тушди
2025-12-30 15:25:00 / Матбуот анжуманлари

2025 йил давомида Агентликка жисмоний ва юридик шахслардан жами 439 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 217 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали, 222 таси эса тўғридан тўғри ёзма, оғзаки мурожаат шаклида ёки бошқа идора ва ташкилотлар орқали келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 407 таси жисмоний шахслардан, 32 таси юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, шундан 16 таси ёзма, 74 таси оғзаки, 349 таси электрон мурожаатлардир.
Келиб тушган жами 439 та мурожаатнинг 415 таси агентликнинг марказий аппаратида, 1 таси ҳудудий бошқармалар орқали кўриб чиқилган, 23 таси тааллуқлилиги бўйича бошқа идора ва ташкилотларга юборилган.
Мурожаатлар кўлами ҳудудлар кесимида таҳлил этилганда Тошкент шаҳридан 89 та, Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан 19 тадан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан жами 312 та мурожаат келиб тушгани маълум бўлди.
Ушбу мурожаатларнинг 347 таси (83.4%) қаноатлантирилган, 60 та (14.6%) мурожаат бўйича тушунтириш берилган, 1 та (0.2%) мурожаат кўрмасдан қолдирилган, 4 та (1.0%) мурожаат кўриб чиқиш тугатилган, 3 та (0.8%) мурожаат кўриб чиқилмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки жами 439 та мурожаатдан 159 таси олий таълимдан кейинги таълим жараёнлари, 67 таси давлат илмий дастурлари доирасидаги танловлар, 36 таси стартап танловларига оид масалалар юзасидан юборилган. Мурожаатларнинг қолган қисмини лойиҳа топшириш, ихтиро ва бошқаларни амалиётга татбиқ этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, ёш олимлар учун мўлжалланган илмий стажировкаларда иштирок этиш каби масалалар ташкил этди.
Агентликда Ишонч телефонининг самарали фаолияти йўлга қўйилиб, ҳисобот даврида фуқароларнинг 4500 дан (3 таси назоратга олинган) ортиқ қўнғироқлари ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилди ва ёзма мурожаатларнинг келиб тушиши олди олинди.
Шунингдек, 2025 йилда Агентликнинг расмий веб-сайтида йўлга қўйилган онлайн маслаҳат хизмати орқали 1900 нафар фуқарога реал вақт режимида консультатив хизмат кўрсатилди.
Шунингдек, Агентлик раҳбарияти томонидан илмий доира вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар муаммоларини эшитиш ва уларни ҳал этиш мақсадида мантазам равишда шахсий ва сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда. 2025 йилда Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида илм-фан намоёндалари, олимлар, тадқиқотчилар ва ёшлар билан 3 та сайёр қабул ўтказилди. Уларда жами 26 та мурожаат келиб тушди. Барча мурожаатларда кўтарилган масалалар белгиланган тартибда ҳал этилди. Жумладан, 15 та мурожаат ижобий ечим топган, 11 та мурожаат эса хуқуқий малумот бериш орқали ҳал қилинган.
Ҳурматли илмий доира вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар Инновацион ривожланиш агентлигига ўз мурожаатларингизни Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформаси murojaat.gov.uz, орқали, Агентликнинг расмий веб-сайти, info@ilmiy.uz электрон почта манзили орқали, шунингдек, (+99871) 203-32-31 ишонч телефони орқали йўллашингиз мумкин.
