Қорақалпоғистонда ёшлар инновацияларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-01-07 11:10:00 / Янгиликлар

6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вазир ўринбосари Ўктам Саломов Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Нукус Ёшлар Технопарки фаолияти билан яқиндан танишди.
Технопарк ҳузурида фаолият юритаётган ёшларнинг инновацион ғоялари, технологик ишланмалари, амалий прототиплари ҳамда стартап ташаббуслари тақдим этилди. Уларни ривожлантириш, молиялаштириш ва кенгайтириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Шунингдек, 2025 йил давомида Ёшлар технопаркида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, 2026 йилда амалга оширилиши режалаштирилган устувор вазифалар, янги лойиҳалар ва ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинди.
Мазкур ташриф Технопарк фаолиятининг самарадорлигини ошириш, янги инновацион лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда ёш инноваторлар учун янада кенг имкониятлар яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Ёшлар технопарки — келажагингизни биз билан бирга қуринг!


