“Академик ҳаракатчанлик” дастури ғолиблари эълон қилинди
2025-12-24 19:05:00 / Янгиликлар

2021 йилдан буён Инновацион ривожланиш агентлиги иқтидорли ёш олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Академик ҳаракатчанлик» дастурини муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. 2025 йилда ушбу дастур танлови тўрт маротаба ўтказилиб, бугунга қадар 93 нафар ёш олим ғолиб деб топилди ва турли лабораториялар ҳамда замонавий илмий марказлардан олти ойгача бепул фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жорий йил ҳисоби бўйича ўтказилган тўртинчи танловда эса жами 29 нафар ёш олим ғолиб бўлди. Улар 18 та замонавий илмий лабораториядан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, ушбу ташаббус учун давлат бюджетидан 2 млрд 150 млн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.








