Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди
2025-12-24 18:35:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги ва унинг тизим ташкилотларида фаолият юритаётган ёш ходимлар билан навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Айнӣ пайтда Агентлик тизимида 35 ёшгача бўлган ходимлар сони 100 нафарга етган бўлиб, улардан 25 нафари раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда. Ушбу рақамлар республикамизда ёш кадрларга кенг имкониятлар яратиш бўйича давлатимиз раҳбари раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг яққол намунасидир.
Учрашувда Инновацион ривожланиш агентлиги директори в.в.б. А.Норов иштирок этди. У ўз нутқида ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, илм-фан ва инновацион соҳаларда фаолият юритиш, касбий ўсиш имкониятлари ҳамда иқтидор ва салоҳиятларини намоёш этиш учун яратилган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, директор ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини илгари суриш, стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва инновацион дастурлар орқали жамият ривожига ҳисса қўшиш имкониятлари кенгайтирилаётганини таъкидлади.
Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув давомида ёш ходимлар ўз таклифларини билдирди. Илгари сурган ташаббуслари ва лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди, муҳим мавзуларда амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунлида ёшлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва уларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича фикр билдирилди.
Ушбу учрашув нафақат ёшлар ва раҳбарлар ўртасида самарали мулоқот майдони бўлди, балки ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг профессионал ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича янги йўналишларни белгилашга хизмат қилди.




