Ўзбекистонлик талабалар Обуда университетига стажировкага юборилади
2025-12-12 20:20:00 / Янгиликлар

Венгрияда давом этаётган хизмат сафари давомида Инновацион ривожланиш агентлиги директори в.в.б A.Норов Обуда университети ректори профессор Левенте Ковач билан учрашув ўтказди. Икки томонлама мулоқот давомида ёш олимлар учун илмий стажировкаларни ташкил этиш ҳамда Жиззах вилоятида ишга туширилиши режалаштирилаётган технопаркни Обуда университетига ишончли бошқарувга бериш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, 50 нафарга яқин талабалар учун Обуда университетида стажировка ва алмашинув дастурларини амалга оширишга келишиб олинди.
Шунингдек, ишчи дастурга асосан Венгрия Маданият ва инновациялар вазири Балаз Ханко билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Венгрия университетларида илм-фан, тадқиқот ва инновацион фаолиятни бошқаришнинг янги моделини ўзлаштириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш жараёнини кучайтириш мақсадида Венгриялик малакали мутахассислардан бирини Агентлик директорига маслаҳатчи сифатида жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Балаз Ханко 2026 йилда Ўзбекистонга ташриф буюриш режасида борлигини маълум қилди.


