Илм-фанда хотин-қизлар
2025-12-12 10:25:00 / Инфографика

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак:
-Бугунги кунда республикада жами 15 926 нафар (умумий изланувчиларнинг 47,8 фоизи) хотин-қизлар олий таълимдан кейинги таълимда таҳсил олмоқда;
-Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилган квота бўйича докторантурада (DSc) – 379 нафар, таянч докторантурада (PhD) – 6 551 нафар ҳамда стажёр-тадқиқотчи сифатида 165 нафар хотин-қизлар таҳсил олмоқда;
-Шунингдек, жорий йилда давлат буджети маблағлари ҳисобидан ажратилган квота бўйича докторантурага (DSc) – 183 нафар, таянч докторантурада (PhD) – 2 833 нафар ҳамда стажёр-тадқиқотчи сифатида 165 нафар хотин-қизлар олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилинган;
-Мустақил изланувчи сифатида таҳсил олаётган хотин-қизлар сони 8 831 нафарни (DSc-1 341, PhD-7 490) ташкил этмоқда;
-2022 йилдан буён ўтказилаётган “Олима аёллар” танловига 2022-2025 йиллар давомида 1612 та лойиҳа талабномаси тақдим этилган. Шулардан умумий қиймати 127,3 млрд. сўм миқдоридаги 156 та лойиҳа саралаб олинган ва молиялаштирилган.
