14 январь — Ватан ҳимоячилари куни
2026-01-14 / Воқеалар тақвими

14 январь Ўзбекистонда ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана мамлакат мустақиллиги мустаҳкамланаётган даврда муҳим тарихий воқеа — 1992 йил 14 январда Ўзбекистон ҳудудидаги барча ҳарбий қисмлар ва ҳарбий тузилмалар республика тасарруфига ўтказилган, яъни миллий Қуролли Кучларнинг шаклланиши бошланган кун билан боғлиқ. Орадан бир йил ўтиб, 1993 йил 29 декабрда ушбу сана расмий байрам сифатида белгиланди.
Бугунги кунда Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистоннинг мустақил Қуролли Кучларини қадрлаш, ҳарбий хизматчилар меҳнатини эътироф этиш ва жамиятда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим байрамдир. Бу кун нафақат профессионал ҳарбийларга, балки Ватан равнақи учун масъулият сезиб яшаётган барча юртдошларга ҳурмат ифодаси сифатида қаралади.
