Халқаро Брайл алифбоси куни
2026-01-04 / Воқеалар тақвими

Кўзи ожиз ва кўриш қобилияти чекланган инсонлар учун ёзув ва маълумотга тенг имконият яратишда улкан аҳамиятга эга бўлган Брайл алифбосининг ўрнини ёдга олиш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси 2018 йилда 4-январ санасини Халқаро Брайл алифбоси куни деб эълон қилган. Мазкур сана Брайл тизими муаллифи — француз педагогы Луи Брайлнинг туғилган куни билан ҳам боғлиқ.
Брайл алифбоси 1824 йилда, Луи Брайл атиги 15 ёшда бўлганида яратилган бўлиб, олти нуқтадан иборат махсус комбинацияларга асосланади. Ушбу тизим кўзи ожиз инсонларга на фақат ўқиш-ёзиш, балки мустақил таълим олиш, ахборотга кириш ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиш имконини беради.
Бугунги кунда Брайл алифбоси дунёнинг деярли барча мамлакатларида қўлланади. Халқаро Брайл куни эса инклюзия, таълимга тенг ҳуқуқ, ахборотнинг очиқлиги ва имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш ғояларини тарғиб қилади.
