Таиланд Бизнес инкубаторлари ва илмий парклар ассоциацияси директори в. Ватчарин билан учрашув
2025-11-24 20:55:00 / Янгиликлар

Женева шаҳрида Агентлик директори маслаҳатчиси Фазилат Қодирова ва Таиланд Бизнес инкубаторлари ва илмий парклар ассоциацияси директори в. Ватчарин билан учрашув ташкил этилди. Суҳбат давомида V.Vatcharin томонидан Таиланднинг инновацион экотизими, инкубация дастурлари, стартапларни қўллаб-қувватлаш амалиёти ҳамда технопаркларни бошқариш бўйича маълумот берилди. Хусусан, Таиландда ташкил этилган талаба тадбиркор махсус дастури натижаси ҳамда ёшлар орасида бизнес ташаббусларини рағбатлантиришдаги аҳамияти ҳақида тажриба алмашди.
Шунингдек, Таиланд ҳукуматининг инновацияларни қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив ҳужжатлари ҳамда инкубация дастурларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган махсус “инкубация тасдиқномаси” сертификати бўйича Таиланд тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.
Учрашув якунида икки давлат ўртасида инновацион экотизимни ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси” ишлаб чиқишга келишиб олинди.

