Ёшлар технопаркларини ривожлантиришда Хитойнинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиниши кутилмоқда
2025-11-24 15:40:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги директори маслаҳатчиси Фазилат Қодирова ҳамда БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (ЮНКТАД)нинг Фан, технология ва инновация сиёсати бўлими бошлиғи Липинг Чжанг ўртасида учрашув ташкил этилди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг БМТ Тараққиёт учун фан ва технологиялар комиссиясидаги фаол иштироки юқори баҳоланиб, бу жараён халқаро ҳамкорликни кучайтираётгани таъкидланди. Шунингдек, L.Chjang 2021 йилда БМТ Европа иқтисодий комиссияси томонидан тайёрланган “Барқарор ривожланиш учун инновациялар: Ўзбекистон шарҳи” ҳисоботидаги таҳлилларни бугунги кунда мамлакатда рўй бераётган янгиланишлар фонида янгидан баҳолаш ва таҳлилларни амалга ошириш зарурлигини қайд этди. Қолаверса, Ёшлар технопаркларини ривожлантириш, раҳбарларининг малакасини ошириш бўйича Хитойнинг етакчи ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида жорий йилнинг декабрь ойида кенгайтирилган учрашув ташкил этишга келишиб олинди.

