Давлат ташкилотлари ва ҳудудларнинг инновацион фаолияти баҳоланди
2025-11-11 14:15:00 / Янгиликлар

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш стратегиясига мувофиқ вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарнинг инновацияларни жорий этиш бўйича фаолияти мувофиқлаштириб келинмоқда.
Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига кўра амалга оширилган ўрганиш натижасида ташкилотларда инновацион ривожланиш бўйича Миллий рейтинг тузилди.
Миллий рейтингндан мақсад давлат органлари, тармоқ корхоналари ва ҳудудларнинг инновацион ривожланиш даражасини ўрганиш, ташкилотларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини баҳолаш ҳамда инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш орқали мамлакатнинг инновацион салоҳиятини оширишдан иборат.
Рейтинг натижаларига кўра, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасида энг юқори учликни Соғлиқни сақлаш, Энергетика ва Сув хўжалиги вазирликлари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлардан ишлаб чиқариш йўналишида “Навоий КМК” АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, «Ўзбеккўмир» АЖ ва хизмат кўрсатиш йўналишида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва “Узбекистан Аирпортс” АЖлар ўрин олди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида Миллий рейтинг натижаларига кўра Наманган, Жиззах ва Хоразм вилоятлари юқори ўринларни, Тошкент ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси қуйи ўринларни эгаллади.
Миллий рейтингда иштирок этган ташкилотларнинг эгаллаган ўринлари қуйидагича:
