АҚШнинг Даллас шаҳридаги Техас университетида қисқа муддатли илмий стажировка
16:00 05.09.2025

Муддат: 15.11.2025
Инновацион ривожланиш агентлиги ёш олимларни стажировкага юбориш бўйича мақсадли танлов эълон қилади
Инновацион ривожланиш агентлиги (Агентлик) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сон қарорига 7-иловаси билан тасдиқланган “Биринчи даражали буджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2025-2027 йиллар учун буджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари” тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида ёш олимларни хорижий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкага (стажировка) юбориш бўйича мақсадли танлов эълон қилади.
Мақсадли танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида” низом (Низом) талабларига ва АҚШнинг Техас университети билан тузилган англашув меморандумига асосан ташкил этилади.
Бунда, стажировка ўташ учун йўналишлар тақсимотида келтирилган миқдорларда ёш олим саралаб олинади ва танлов ғолиблари эълон матнига 1-иловада келтирилган стажировкани амалга ошириш дастурларида белгиланган вазифаларни бажариш учун АҚШнинг Техас университетига 2025 йил давомида 6 ойлик стажировкага юборилади.
Шунга кўра, Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар (буюртмачилар) томонидан стажировка ўташга тавсия қилинувчи (эҳтиёжи мавжуд) номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар эълон матнига 2-иловага мувофиқ Низом талаблари асосида 2025 йилнинг 15 октабр (мазкур санада ҳам қабул қилинади) санасига қадар фақатгина “internship.ilmiy.uz” хорижий илмий стажировкаларни ташкил этишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этиладилар.
Маълумот учун.
Бошқа электрон манзил (edo.ijro.uz, exat, Агентлик ва Вазирликларнинг расмий электрон почта манзиллари ва хк.) ва/ёки Агентлик масъул ходимларининг расмий электрон почта манзиллари орқали келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Номзодларни тавсия этиш жараёнининг ҳолислигини ва тақдим этилаётган маълумот (ҳужжат)ларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги шу билан бирга, тавсия этилган номзодларни саралаш танловларда иштирокини таъминлаш буюртмачи раҳбари зиммасига юкланади.
Танлов ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун Агентлик масъул ходимлари:
Илмий тадқиқотларни ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси Атаева Хулкар, телефон: (71) 203 32 23 (ички рақам 541), электрон манзил: x.atayeva@ilmiy.uz;
Ахборот тизимига техник томондан қўллаб қўватлаш учун масъул АКТни жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Тожиев Сардор Азимқул ўғли, телефон: (71) 203 32 23 (ички рақам 647), электрон манзил: s.tojiyev@ilmiy.uz.
