“Science4State – 2025” амалий тадқиқотлар танлови
16:30 21.08.2025

Муддат: 30.09.2025
117 танловЎзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, давлат дастурлари ва концепцияларда баён этилган вазифа ва топшириқларда белгиланган вазифаларни бажарилишида илмий ечимларни ишлаб чиқиш учун Илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари доирасида бажариладиган амалий тадқиқотлар танлови эълон қилинмоқда.
Танловга келиб тушган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилинади:
- Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш
- Филология ва ижтимоий фанлар
- Ҳуқуқ фанлари
- Кимё фанлари, кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар
- Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик
- Биология ва биотехнология фанлари
- Педагогика ва психология фанлари
- Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари
- Техника фанлари
- Тиббиёт фанлари
- Ветеринария ва чорвачилик фанлари
- Иқтисодиёт фанлари
Лойиҳа тақдим қилинганда лойиҳа раҳбари ўз лойиҳаси тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йўналишини танлаши ва шу йўналиш бўйича тақдим қилиши лозим.
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали 2025 йилнинг 30 сентябрга қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Танлов шартлари.
1. Танловда илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва салоҳияти мавжуд илмий фаолият субъектлари иштирок этиши мумкин.
2. Лойиҳа раҳбари томонидан танловга фақат битта лойиҳа тақдим этилиши мумкин.
3. Амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгаши мажлисининг баёнидан кўчирмада ва бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа (якуний маҳсулот, янги ишланма, технология) қайд этилиши (асослаб берилиши) лозим.
4. Танловга бажариш муддатлари 3 йилгача бўлган лойиҳалар қабул қилинади.
5. Лойиҳани амалга ошириш бўйича илмий жамоанинг ўртача ёши, қоида тариқасида 45 ёшдан ошмаслиги керак. (Илмий жамоанинг ўртача ёши барча ижрочиларнинг ёшини ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади).
6. Эълон қилинган мавзуларга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар тегишли вазирлик ва идораларнинг қўллаб-қувватлаш хати мавжуд бўлганида қабул қилинади.
7. Илмий лойиҳа маълумотлари Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали киритилади ва ижрочи ташкилотнинг масъул раҳбари томонидан тасдиқланади.
8. Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар якунида ахборот тизимини ишлаб чиқиш, комплекс фойдаланишга асосланган дастурий маҳсулотлар, веб-платформалар, мобил иловалар яратишга қаратилган бўлса қуйидагилар талаб қилинади:
- Яратиладиган дастурий маҳсулот учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва ЭҲМ учун яратилган дастур гувоҳномасини олиш вазифаси лойиҳа талабномасида акс этиши;
- Дастурий маҳсулотнинг лойиҳа якунлангандан сўнг, узлуксиз ишлаши ва зарур ҳолларда маълумотларни янгилаб бориш;
- Лойиҳа талабномасида камида уч йиллик “hosting” ва “domen”(мобил илова бўлса, мобил иловалар дўконига жойлаштириш) харажатларини 5.4-шаклдаги “лойиҳанинг бошқа шу каби харажатлар” бандига киритиш;
Эслатма:
1. Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа раҳбарларининг Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасидаги (loyiha.ilmiy.uz) шахсий кабинетларида тақдим этиб борилади.
2. Танловга келиб тушган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ экспертизадан ўтказилади.
3. Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар лойиҳа раҳбарининг илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни идентификация қилиш тизимида (id.ilmiy.uz) рўйхатдан ўтган шахсий кабинети орқали топширилади. Лойиҳанинг ижрочилари ёки лойиҳа раҳбари бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган, ижрочи ташкилот раҳбарининг масъул ўринбосари томонидан тасдиқланмаган илмий лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.
Илмий лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар бўйича Инновацион ривожланиш агентлиги масъул ходимлари: +99871 203-32-23 (425, 246, 413).
“Science4State – 2025” амалий тадқиқотлар мавзулари
РЎЙХАТИ
1. Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари
1.3. «Carding» туридаги жиноятларни фош этиш симуляцион электрон платформасини яратиш.
1.4. Спортда инновацион саралаш технологиясининг дастурий таъминотини яратиш
2. Филология ва ижтимоий фанлар
2.1. Аския санъатининг ноёб намуналарини тўплаш ва мобил иловасини яратиш
2.2. Аския – сўзамоллик санъати билан боғлиқ аудиовизуал асарлар тўпламини яратиш
3. Ҳуқуқ фанлари
4. Кимё фанлари, кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар
5. Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик
6. Биология ва биотехнология фанлари
6.2. Энтомофагларни қадоқлаш ва замонавий техникалар ёрдамида қишлоқ хўжалиги экин майдонларига тарқатиш
7. «Педагогика ва психология фанлари» йўналиши бўйича
7.1. Ультрабинафша нурларидан жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фойдаланиш технологияси
7.2. Узлуксиз спорт ҳаракатининг ўзбек моделини яратиш
7.4. Спортчиларнинг ёш хусусиятлари бўйича жисмоний тайёргарлигини ошириш механизмини ишлаб чиқиш
7.7. Спорт курашларида тикланишнинг технологияларини ишлаб чиқиш
7.9. Ўзбек халқ эртакларини аудио спектакллар тўплами
8. Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
8.4. Сурхондарё вилояти шароитида кивини уруғидан ва қаламчасидан кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш
8.7. Суғориладиган майдонларда ёпиқ (қувурли) суғориш тизимини жорий этишнинг технологик асослари
8.12. Ўзбекистон тупроқ иқлим шароитига мос сабзи навларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш
8.13. Эртапишар пиёзни «Баҳорой» нави уруғчилигини ташкил этиш
9. «Техника фанлари» йўналиши бўйича
9.2. Суюқлик чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини яратиш
9.3. Тўқимачилик корхоналари чиқиндилари асосида нефть қудуқларини бурғилаш эритмасини ишлаб чиқиш
10. «Тиббиёт фанлари» йўналиши бўйича
10.1. Аллергенлик хусусияти юқори бўлган металларга сенсибилизацияни ташхислаш учун патч-панелини яратиш
10.2. Инсект аллергиясининг ташхислаш ва даволашни амалиётга татбиқ этиш
11. “Ветеринария ва чорвачилик” йўналиши бўйича
11.2. Ўзбекистон иссиқ иқлим шароитига чидамли йилқиларнинг янги селекция гуруҳларини яратиш
12. “Иқтисодиёт фанлари” йўналиши бўйича
