Давлат мақсадли дастури танлови
14:30 25.06.2025

Муддат: 01.08.2025
113-танловЎзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, давлат дастурлари ва концепцияларда баён этилган вазифа ва топшириқларда белгиланган вазифаларни бажарилишида илмий ечимларни ишлаб чиқиш учун Илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастури доирасида бажариладиган амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинмоқда.
Танловга келиб тушган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилинади:
- Педагогика ва психология фанлари
- Техника фанлари
- Қишлоқ хўжалиги
- Иқтисодиёт фанлари
- Тиббиёт фанлари
- Филология ва ижтимоий фанлар
- Ҳуқуқ фанлари
- Ер тўғрисидаги фанлар
- Ветеринария ва чорвачилик фанлари
- Тарих ва археология фанлари
- Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари
Лойиҳа тақдим қилинганда лойиҳа раҳбари ўз лойиҳаси тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йўналишини танлаши ва шу йўналиш бўйича тақдим қилиши лозим.
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали 2025 йилнинг 1 августга қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Лойиҳани расмийлаштириш шакли билан танишиш учун бу ерни босинг.
Танлов шартлари.
- Танловда илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва салоҳияти мавжуд илмий фаолият субъектлари иштирок этиши мумкин. Илмий фаолият асосий фаолият турига кирмайдиган ташкилотлар томонидан тақдим этилган лойиҳалар танловдан четлаштирилади.
- Лойиҳа раҳбари томонидан танловга фақат битта лойиҳа тақдим этилиши мумкин.
Бир вақтнинг ўзида бир турдаги иккита лойиҳага раҳбар бўлишига йўл қўйилмайди ва ушбу ҳолатга олиб келиши мумкин бўлган лойиҳалар қабул қилинмайди.
- Амалий тадқиқот ва инновацион лойиҳалари бўйича ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгаши мажлисининг баёнидан кўчирмада ва лойиҳанинг 4-шаклининг 4.6-бандида бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа (якуний маҳсулот, янги ишланма, технология) қуйидаги талабларга жавоб бериши қайд этилиши (асослаб берилиши) лозим:
Амалий тадқиқотлар — аниқ тармоқ ёки муайян ижтимоий соҳадаги мавжуд муаммонинг илмий ечимини таъминлашга қаратилганлиги (йиллик талаб/эҳтиёж аниқ рақамларда кўрсатилиши лозим);
инновацион лойиҳалар — илмий боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда инновацион лойиҳалар — илмий фаолият субъектлари томонидан амалга оширилган амалий тадқиқотлар натижаларини инновацияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади.
Бунда, инновацион лойиҳалар талабномасига асос бўладиган тегишли амалий тадқиқот олиб борилган бўлиши шарт.
Лойиҳа натижалари жорий этиладиган ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик шакллари
ва биргаликда бажариладиган ишлар кўрсатилади.
- Танловга бажарилиши уч йилгача мўлжалланган амалий тадқиқотлар ва бажарилиши икки йилгача мўлжалланган инновацион лойиҳалари қабул қилинади.
- Лойиҳани амалга ошириш бошланган вақтда тузилган илмий жамоанинг ўртача ёши, қоида тариқасида, 45 ёшдан ошмаслиги керак. (Илмий жамоанинг ўртача ёши барча ижрочиларнинг ёшини ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади).
- Эълон қилинган мавзуларга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар тегишли вазирлик ва идораларнинг қўллаб-қувватлаш хати мавжуд бўлганида қабул қилинади.
- Илмий лойиҳа ҳужжатларини Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхалари (pdf/doc) Электрон платформага юкланади:
- ижрочи ташкилотнинг раҳбари томонидан имзоланган йўлланма хат (pdf);
- ижрочи ташкилотнинг илмий (илмий-техник) кенгаши қароридан кўчирма (pdf);
- амалий ва инновацион лойиҳа матни (имзо ва муҳр қўйилган ҳолда, pdf ва унинг матн редактори дастуридаги (doc/docx) шакли);
- тегишли вазирлик ва идораларнинг қўллаб-қувватлаш хати (pdf).
- Тақдим этилган лойиҳада келтирилган илмий янгилик, ноу-хау ва ғояларни экспертиза жараёнларида очиқ муҳокамага қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижрочи ташкилот ваколатли тузилмасининг (хизматининг) хулосаси лойиҳага илова қилиниши лозим.
Изоҳ: ижрочи ташкилот лойиҳада келтирилган илмий янгилик, ноу-хау ва ғояларни экспертиза жараёнларида очиқ муҳокамага қўйилганлиги ҳақида ваколатли тузилманинг (хизматнинг) хулосаси тақдим этилмаган тақдирда, лойиҳа талабномаси танловдан четлаштирилади.
- Танловга тақдим этиладиган лойиҳани амалга ошириш учун сўралаётган умумий молиялаштириш ҳажмини (5-шакл) ҳисоблашда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ушбу ҳаволага жойлаштирилган ҳисоб-китоб шаклидан фойдаланиш тавсия этилади: http://loyiha.ilmiy.uz/site/example-docs.
- Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар якунида ахборот тизимини ишлаб чиқиш, комплекс фойдаланишга асосланган дастурий маҳсулотлар, веб платформалар, мобил иловалар яратишга қаратилган бўлса қуйидагилар талаб қилинади:
а) Яратиладиган дастурий маҳсулот учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва ЭҲМ учун яратилган дастур гувоҳномасини олиш вазифаси лойиҳа талабномасида акс этиши;
б) Дастурий маҳсулотнинг лойиҳа якуллангандан сўнг, узлуксиз ишлаши ва зарур ҳолларда маълумотларни янгилаб бориш;
с) Лойиҳа талабномасида камида уч йиллик “ҳостинг” ва “домен” (мобил илова бўлса, мобил иловалар дўконига жойлаштириш) харажатларини 5.4-шаклдаги “лойиҳанинг бошқа шу каби харажатлар” бандига киритисин;
д) Лойиҳа доирасида ишлаб чиқиладиган якуний маҳсулотни техник қўллаб-қувватлаш харажатларини қоплаш мақсадида ўз-ўзини молиялаштириш механизмини асослантириш ёки ижрочи ташкилотнинг техник қўллаб-қувватлаш харажатларини қоплаб бериши бўйича кафолат хати илова қилиш талаб этилади.
Эслатма:
- Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа раҳбарларининг Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасидаги (loyiha.ilmiy.uz) шахсий кабинетларида кўрсатиладиган интерактив хизмати орқали тақдим этиб борилади.
- Танловга келиб тушган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.
- Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар лойиҳа раҳбарининг ягона идентификация тизими (id.egov.uz) орқали рўйхатдан ўтган шахсий кабинети орқали топширилиши шарт. Лойиҳанинг ижрочилари ёки лойиҳа раҳбари бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган илмий лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.
Илмий лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар бўйича Инновацион ривожланиш агентлиги масъул ходими: +99871 203-32-23 (537, 132, 413).
Илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастури доирасида эълон қилинадиган амалий тадқиқот ҳамда инновацион лойиҳалар танлови мавзулари
РЎЙХАТИ
I. Амалий тадқиқот лойиҳалар мавзулари:
- “Педагогика ва психология фанлари” йўналиши бўйича
1.1. Спорт курашларида тайёргарлик турларини таснифи бўйича саралаш технологиясини ишлаб чиқиш.
1.4. Криптотаҳлил фани бўйича электрон ўқув қўлланма яратиш.
- “Техника йўналиши” йўналиши бўйича
- “Қишлоқ хўжалиги” йўналиши бўйича
- “Тиббиёт фанлари” йўналиши бўйича
- “Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари” йўналиши бўйича
5.1. Объектни аутентификация қилиш протоколларини яратиш.
- “Филология ва ижтимоий фанлар” йўналиши бўйича
6.1. Журналистикага оид миллий аудиовизуал контентларни рақамлаштириш ва оммалаштириш.
6.2. Ёлғиз (ёлғиз яшовчи) кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган шахслар орасида молиявий саводхонлик даражасини аниқлаш
ва оширишнинг методологияси ҳамда электрон платформасини ишлаб чиқиш.
- “Ҳуқуқ фанлари” йўналиши бўйича
- “Тарих ва археология фанлари” йўналиши бўйича
8.2. Ўзбекистоннинг рақамли этноконфессионал атласини яратиш лойиҳаси.
- “Ер тўғрисидаги фанлар” йўналиши бўйича
- “Ветеринария ва чорвачилик фанлари” йўналиши бўйича
10.1. Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини каналардан (Ixodidae) муҳофаза қилишнинг янги экологик хавфсиз технологиясини яратиш.
10.2. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, таркибида озуқа бирлиги, протеин миқдори юқори янги беда навларини яратиш
ва оригинал уруғларини етиштиришни йўлга қўйиш.
II. Инновацион лойиҳалар мавзулари:
- “Филология ва ижтимоий фанлар” йўналиши бўйича
- “Иқтисодиёт фанлари” йўналиши бўйича
2.3. Бухорога ташриф (Visit to Bukhara) электрон онлайн платформа ва мобил иловасини ишлаб чиқиш.
