"Академик ҳаракатчанлик" дастури танлови (2025-4)
09:15 15.07.2025

Муддат: 01.10.2025
2025 йил 15 июлдан "Академик ҳаракатчанлик" дастури танловида иштирок этиш учун лойиҳалар қабули бошланди.
Лойиҳалар “Академик ҳаракатчанлик” дастури махсус электрон платформаси орқали онлайн қабул қилинади.
Ушбу дастур ёш олимларга илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг ноёб илмий объектлари, замонавий илмий лаборатория ва тажриба-конструкторлик бюроларидан текин фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Дастурда иштирок этиш учун қўйиладиган шартлар:
- Лойиҳа ижрочисининг ёши уларнинг илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъий назар 40 ёшдан ошмаслиги;
- 1 та иштирокчи 1 та илмий лойиҳа билан иштирок этиши;
- Топширилган илмий лойиҳа суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан ошмаслиги;
- Дастурни амалга ошириш муддати 1 ойдан 6 ойгача бўлиши.
Керакли ҳужжатлар:
1.Номзод фаолият кўрсатаётган муассаса йўлланма хати.
2.Илмий-тадқиқот лойиҳаси (лойиҳа календар-режаси, лойиҳа харажатлар сметаси).
3.Номзодларнинг лойиҳалари улар фаолият юритаётган муассасаларнинг илмий ёки илмий-техник кенгашлари томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
4.Лойиҳага номзоднинг маълумотнома-обективкаси (анкета) илова қилинади.
5.Нашр этилган илмий ишлар рўйхати номзоднинг илмий раҳбари томонидан тасдиқланади.
6.Қабул қилувчи ташкилотнинг розилик хати Инновацион ривожланиш агентлиги номига (ташкилот расмий бланкида ҳамда ташкилот биринчи раҳбари томонидан имзоланган бўлиши шарт)
7.Илмий лойиҳанинг тақдимоти (10 та слайддан ошмаган).
Тақдим этилган илмий лойиҳалардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги, танлов дастурлари вазифаларида белгиланган, кутилаётган натижаларни тўла ва ўз вақтида сифатли бажарилишига илмий лойиҳа муаллифлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
Танловга тақдим этиладиган лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарорига илова “Академик ҳаракатчанлик” дастурини шакллантириш, амалга ошириш, молиялаштириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисида Низом талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Лойиҳалар 15 июлдан 1 октябргача қабул қилинади.
Мазкур танлов натижаларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳалар 2026 йил январ ойидан бошлаб молиялаштирилади.
Боғланиш учун: (71) 203-32-23 (246)
