Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳалар бўйича “Ўзбекистон-Япония” халқаро қўшма танлови
23:55 05.06.2026

Муддат: 05.09.2026
ҳамколик
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни қабул қилиш учун Япония илм-фанни ривожлантириш жамияти (ЖСПС) билан ҳамкорликда “Ўзбекистон-Япония” халқаро қўшма танлови эълон қилинмоқда.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 9-мартдаги 133-сон қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилинади:
|
Япония томони |
Ўзбекистон томони |
|
1. Гуманитар фанлар |
1. Филология ва ижтимоий фанлар 2. Тарих ва археология фанлари |
|
2. Ижтимоий фанлар |
3. Иқтисодиёт фанлари 4. Педагогика ва психология фанлари |
|
3. Табиий фанлар |
5. Биология ва биотехнология фанлари 6. Ер тўғрисидаги фанлар 7. Кимё фанлари, кимёвий технология ва нанотехнологиялар 8. Математика, физика ва механика фанлари 9. Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши |
Лойиҳа тақдим қилинганда лойиҳа раҳбари ўз лойиҳаси тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йўналишини танлаши ва шу йўналиш бўйича тақдим қилиши лозим.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган илмий жамоа Япония томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкор топишлари ва икки томонда эълон қилинган танлов шартлари бўйича бир хил мавзуга мос лойиҳаларни тақдим қилишлари лозим. Танловнинг барча босқичларида икки томондан ҳам ижобий натижага эга лойиҳаларгина кейинги босқичга ўтказилади.
Япония томони учун лойиҳа аризалари ЖСПС томонидан
белгиланган электрон платформа орқали топширилади. Япония томонининг танлов шартлари ҳамда ариза топшириш тартиби ушбу веб-сайтда келтирилган: ҳттпс://www.жспс.го.жп/ж-билат/семина/шинсеи_босю.ҳтмл
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (лойиҳа.илмий.уз) орқали 2026-йил
5-июндан 2026-йил 5-сентябр соат 23:55 га қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
1. Танловда илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва салоҳияти мавжуд илмий фаолият субектлари иштирок этиши мумкин.
2. Лойиҳа раҳбари томонидан танловга фақат битта лойиҳа тақдим этилиши мумкин.
3. Амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгаши мажлисининг баёнидан кўчирмада ва бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа (якуний маҳсулот, янги ишланма, технология) қайд этилиши (асослаб берилиши) лозим.
4. Танловга бажариш муддатлари 2 йилгача бўлган лойиҳалар қабул қилинади.
5. Лойиҳани амалга ошириш бўйича илмий жамоанинг ўртача ёши, қоида тариқасида 45 ёшдан ошмаслиги керак. (Илмий жамоанинг ўртача ёши барча ижрочиларнинг ёшини ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади).
6. Япониядаги ҳамижрочи ташкилот тўғрисида маълумот ва лойиҳа талабномаси илова қилиниши лозим.
7. Эълон қилинган мавзуларга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар тегишли вазирлик ва идораларнинг (бенефициар) қўллаб-қувватлаш хати мавжуд бўлганида қабул қилинади.
8. Илмий лойиҳа маълумотлари Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (лойиҳа.илмий.уз) орқали давлат тилида (лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида) киритилади ва ижрочи ташкилотнинг масъул раҳбари томонидан тасдиқланади.
8. Амалий тадқиқот лойиҳасини бажариш даври бўйича лойиҳа қиймати қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:
бажарилиши бир йил бўлган амалий тадқиқот лойиҳаси – базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 000 баробаригача;
бажарилиши икки йил бўлган амалий тадқиқот лойиҳаси – БҲМнинг 2 000 баробаригача;
9. Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар якунида ахборот тизимини ишлаб чиқиш, комплекс фойдаланишга асосланган дастурий маҳсулотлар, веб платформалар, мобил иловалар яратишга қаратилган бўлса қуйидагилар талаб қилинади:
яратиладиган дастурий маҳсулот учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва ЭҲМ учун яратилган дастур гувоҳномасини олиш вазифаси лойиҳа талабномасида акс этиши;
дастурий маҳсулотнинг лойиҳа якунлангандан сўнг, узлуксиз ишлаши ва зарур ҳолларда маълумотларни янгилаб бориш;
лойиҳа талабномасида камида уч йиллик “ҳостинг” ва “домен” (мобил илова бўлса, мобил иловалар дўконига жойлаштириш) харажатларини “лойиҳанинг бошқа шу каби харажатлар” бандига киритиш.
Эслатма: Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа раҳбарларининг Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасидаги (лойиҳа.илмий.уз) шахсий кабинетларида тақдим этиб борилади.
Танловга тақдим этиладиган лойиҳа талабномалари фақат илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи (СcиенcеИД) идентификациясига эга фойдаланувчилар томонидан давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (лойиҳа.илмий.уз) орқали қабул қилинади. “СcиенcеИД” дан рўйхатдан ўтиш ид.илмий.уз тизими орқали амалга оширилади. Лойиҳанинг ижрочилари ёки лойиҳа раҳбари бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган, ижрочи ташкилот раҳбарининг масъул ўринбосари томонидан тасдиқланмаган лойиҳа талабномалари танловга қабул қилинмайди.
Илмий лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар бўйича Инновацион ривожланиш агентлиги масъул ходимлари: +99871 203-32-23 (247, 219, 211, 413, 425, 246).
