“Сингапур–Ўзбекистон келажак илм-фан етакчилари дастури” доирасида қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш бўйича мақсадли танлов
09:25 03.06.2026

Муддат: 30.07.2026
илмий стажировкаСтажировка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида”ги низом (Низом) талабларига мувофиқ ҳамда Сингапурнинг Фан, технологиялар ва тадқиқотлар агентлиги (A*STAR Agency) билан тузилган келишув асосида ташкил этилади.
Ташкилот: Фан, технологиялар ва тадқиқотлар агентлиги, Сингапур.
Дастур йўналишлари:
- Муҳандислик;
- Электроника;
- Рақамли технологиялар ва ҳисоблаш тизимлари;
- Илғор материаллар ва биоманюфактуринг;
- Робототехника;
- Космик технологиялар ва сунъий йўлдош тизимлари;
- Транспорт, логистика ва уланиш тизимлари;
- Барқарор ривожланиш ва энергетика;
- Молекуляр ва ҳужайра биологияси, нейрофанлар;
- Геномика ва омикс технологиялари;
- Иммунология;
- Юқумли касалликлар;
- Биоинформатика ва биомаълумотлар инфратузилмаси;
- Тери саломатлиги ва дерматологик тадқиқотлар;
- Озиқ-овқат фанлари ва нутрициология;
- Инсон салоҳияти ва ҳаёт даври тадқиқотлари;
- Биопроцессинг ва биоманюфактуринг.
Дастур тили: инглиз тили.
Дастур муддати: 3 ой.
Танлов ғолиблари 2026–2027 йиллар давомида стажировкага юборилади.
Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар (Буюртмачи) томонидан стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) иловага мувофиқ Низом талаблари асосида 2026 йил 3 июн санасидан 2026 йил 30 июль (шу куни ҳам соат 23:59 гача) санасига қадар internship.ilmiy.uz хорижий илмий стажировкаларни ташкил этишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилади.
Мурожаат учун: @ilmiystajirovkabot
Илова:
Танлов тартиби
