“Co-funding-2026” амалий тадқиқот лойиҳалари танлови 1. Ўзбек кирилл алифбосида
09:00 08.05.2026

Муддат: 08.06.2026
АмалийЎзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сон Фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан “Навоийуран” давлат корхонаси ва Сурхондарё вилоятида мавжуд илмий ечим талаб қиладиган муаммолар юзасидан улушли молиялаштириш асосида илмий тадқиқотларни ташкил этиш учун Илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари доирасида бажариладиган амалий тадқиқотлар танлови эълон қилинмоқда.
Танловга келиб тушган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорида белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилинади:
- Қишлоқ хўжалиги фанлари
- Техника фанлари
- Ер тўғрисидаги фанлар
Лойиҳа тақдим қилинганда лойиҳа раҳбари ўз лойиҳаси тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йўналишини танлаши ва шу йўналиш бўйича тақдим қилиши лозим.
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали 2026 йил 8 майдан 2026 йил 8 июнь соат 23:55 га қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Танлов шартлари
- Танловда илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва салоҳияти мавжуд илмий фаолият субъектлари иштирок этиши мумкин.
- Лойиҳа раҳбари томонидан танловга фақат битта лойиҳа тақдим этилиши мумкин.
- Амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгаши мажлиси баёнидан кўчирмада ва бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа (якуний маҳсулот, янги ишланма, технология) қайд этилиши (асослаб берилиши) лозим.
- Танловга бажариш муддатлари 3 йилгача бўлган лойиҳалар қабул қилинади.
- Лойиҳани амалга ошириш бўйича илмий жамоанинг ўртача ёши, қоида тариқасида, 45 ёшдан ошмаслиги керак. (Илмий жамоанинг ўртача ёши барча ижрочиларнинг ёшини ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади).
- Эълон қилинган мавзуларга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар тегишли вазирлик ва идораларнинг қўллаб-қувватлаш хати мавжуд бўлганида қабул қилинади.
- Илмий лойиҳа маълумотлари Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали давлат тилида (лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида) киритилади ва ижрочи ташкилотнинг масъул раҳбари томонидан тасдиқланади.
- Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар якунида ахборот тизимини ишлаб чиқиш, комплекс фойдаланишга асосланган дастурий маҳсулотлар, веб-платформалар, мобил иловалар яратишга қаратилган бўлса, қуйидагилар талаб қилинади:
- яратиладиган дастурий маҳсулот учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва ЭҲМ учун яратилган дастур гувоҳномасини олиш вазифаси лойиҳа талабномасида акс этиши;
- дастурий маҳсулотнинг лойиҳа якунлангандан сўнг узлуксиз ишлаши ва зарур ҳолларда маълумотларни янгилаб бориш;
- лойиҳа талабномасида камида уч йиллик “hosting” ва “domen” (мобил илова бўлса, мобил иловалар дўконига жойлаштириш) харажатларини “лойиҳанинг бошқа шу каби харажатлар” бандига киритиш.
Эслатма
Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа раҳбарларининг Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасидаги (loyiha.ilmiy.uz) шахсий кабинетларида тақдим этиб борилади.
Танловга тақдим этиладиган лойиҳа талабномалари фақат илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи (ScienceID) идентификациясига эга фойдаланувчилар томонидан Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали қабул қилинади. “ScienceID”дан рўйхатдан ўтиш id.ilmiy.uz тизими орқали амалга оширилади.
Лойиҳанинг ижрочилари ёки лойиҳа раҳбари бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган, ижрочи ташкилот раҳбарининг масъул ўринбосари томонидан тасдиқланмаган лойиҳа талабномалари танловга қабул қилинмайди.
Илмий лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар бўйича Инновацион ривожланиш агентлиги масъул ходимлари: +99871 203-32-23 (211, 219, 413, 425, 246).
Манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда улушли асосда молиялаштириладиган амалий тадқиқот лойиҳалари учун мавзулар
РЎЙХАТИ
1. “Қишлоқ хўжалиги” фанлари йўналиши бўйича:
1.1. Тупроқ унумдорлигини аниқлаш учун “Тупроқ мобил клиникаси” хизматини ташкил этиш.
2. “Техника фанлари” йўналиши бўйича:
2.1. Сурхондарё шароитида жун толасини қайта ишлаш орқали янги турдаги маҳсулот олиш технологияси.
3. “Техника фанлари” йўналиши бўйича:
3.1. Ер остида танлаб эритиш усули билан уран қазиб олишда ҳосил бўладиган маҳсулдор эритмалардаги водород сульфидни фаолсизлантиришнинг самарали усулини ишлаб чиқиш.
