“Чўлга айланаётган ҳудудларда ва деградацияга учраган яйловларда чанг ва қум кўтарилишининг олдини олиш”
10:00 30.04.2026

Муддат: 31.05.2026
АмалийИлмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган амалий тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни қабул қилиш учун “Чўлга айланаётган ҳудудларда ва деградацияга учраган яйловларда чанг ва қум кўтарилишининг олдини олиш” танлови эълон қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 сентябрдаги ПҚ-338-сонли “Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1-иловаси 19-бандига мувофиқ, мазкур танлов илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари доирасида ташкил этилмоқда.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 133-сонли қарорида белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилинади:
Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари
Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари
Биология ва биотехнология фанлари
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши
Кимё ва нанотехнологиялар
Ўрмон хўжалиги, тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш
Қишлоқ хўжалиги фанлари
Техника фанлари
Ер тўғрисидаги фанлар
Танлов доирасида илмий экспертиза натижаларига кўра ҳар бир фан йўналиши бўйича энг юқори балл тўплаган 1 та илмий лойиҳа молиялаштиришга тавсия этилади.
Лойиҳа тақдим этилганда, лойиҳа раҳбари ўз тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йўналишини танлаши ва шу йўналиш бўйича тақдим этиши лозим.
Илмий лойиҳалар 2026 йил 30 апрелдан 31 май соат 23:55 га қадар loyiha.ilmiy.uz платформаси орқали фақат электрон шаклда қабул қилинади.
Танлов шартлари:
- Илмий тадқиқот ўтказиш имконияти ва салоҳиятига эга ташкилотлар иштирок этиши мумкин.
- Ҳар бир лойиҳа раҳбари фақат битта лойиҳа тақдим этади.
- Илмий кенгаш баёни кўчирмаси ва лойиҳа якунида олинадиган натижа (янги маҳсулот, технология) асослаб берилиши шарт.
- Лойиҳа муддати — 1 йил, қиймати 2000 БҲМдан ошмаслиги керак.
- Илмий жамоа ўртача ёши 45 ёшдан ошмаслиги лозим.
- Қўллаб-қувватлаш хати талаб қилинади.
- Лойиҳа маълумотлари давлат тилида (лотин алифбосида) киритилади.
- IT лойиҳалар учун: рўйхатдан ўтказиш, узлуксиз ишлаш ва 3 йиллик хостинг харажатлари киритилиши шарт.
