“Энг яхши олий таълим ихтирочиси” республика танлови
11:00 11.04.2026

Муддат: 11.05.2026
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан Олий таълим ташкилотлари ўқитувчилари ва талабалари ўртасида ҳар бир йўналиш бўйича ўтказиладиган “Энг яхши олий таълим ихтирочиси” республика танлови эълон қилинмоқда.
Мазкур танловга аризалар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 19-январдаги 14-сон буйруғи 2-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим ташкилотлари ўқитувчилари ва талабалари учун ҳар йили ўтказиладиган “Энг яхши олий таълим ихтирочиси” республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ қабул қилинади.
Танловга тақдим этиладиган аризалар 2026 йил 11 майга қадар қабул қилинади.
Аризани расмийлаштириш шакли билан танишиш учун бу ерни босинг.
Танловнинг муҳим шартлари.
1. Танловда давлат олий таълим ташкилотларида фаолият коърсатаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатнашиш ҳуқуқига эга.
2. Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар қуйидаги устувор ёъналишларда ариза топширади:
сунъий интеллект, дастурлаш ва ахборот технологиялари;
муҳандислик, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳалари;
аниқ ва табиий фанларга мансуб таълим йўналишлари;
экология ва атроф-муҳит муҳофазаси;
ветеринария ва қишлоқ хўжалиги (шу жумладан, балиқчилик ва ўрмончилик);
соғлиқни сақлаш, тиббиёт ва меҳнат муҳофазаси;
архитектура ва қурилиш;
транспорт ва логистика хизматлари.
3. Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Давлат олий таълим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчи ёки талаба бўлиши;
аниқ бир ихтирога ёки фойдали модэлга эга бўлиши.
4. Илгари ўтказилган мазкур танловларда иштирок этганлар айнан шу лойиҳалари билан танловда иштирок этмайди.
5. Танлов уч босқичда ўтказилади:
1-саралаш босқичи – олий таълим ташкилотлари миқёсида талабгорлар орасидан устувор йўналишлар бўйича энг яхши ихтирочилар сараланади;
2-ҳудудий босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида ҳудудларда фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларида устувор йўналишлар бўйича ғолиб бўлган талабгорлар ўртасида;
3-республика босқичи – республика миқёсида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолиб бўлган талабгорлар ўртасида.
6. Саралаш танлов комиссияси келиб тушган аризаларни қабул қилиш сўнги санасидан бошлаб бир ой муддатда ички танловни ўтказади.
7. Ички танлов якунлари асосида устувор йўналишлар бўйича ғолиб деб топилган бир нафардан талабгорлар ҳудудий босқичга тавсия этилади.
8. Саралаш босқичи натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда ғолиб бўлган талабгорлар аризаларни электрон платформа (ихтиро.илмий.уз) (кейинги ўринларда — Платформа) орқали ҳудудий босқичга юборади.
9. Ташкилотчилар ва ҳомийлик қилувчи ташкилотлар ходимларининг ҳамда Комиссия аъзоларининг яқин қариндошлари Танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас (улар ўзини ўзи рад қилган ҳолатлар бундан мустасно).
10. Танлов натижалари бўйича ғолиблар Платформада Республика комиссияси аъзоларининг баҳолаш натижалари орқали аниқланади.
11. Танловга тақдим қилинган ихтиролар баҳолаш қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:
- энергия ва ресурсларни тежаш, замонавий технологиялар ва янги материаллар яратиш ҳамда улардан фойдаланиш;
- экологияга мослиги (атроф муҳитни ҳимоялаш бўйича муаммоларни ҳал қилиш);
- ижтимоий аҳамияти (меҳнат шароитларини яхшилаш, инсонлар учун қулайлик яратиш);
- обектни ишлаб чиқилиш даражаси (фойдаланишга тайёрлиги: синов- саноат ёки дастлабки намуна, лаборатория макет намунаси мавжудлиги);
- экспортга мўлжалланганлиги;
- импортнинг ўрнини босиши.
- ихтиро ёки фойдали моделга патент олинганлиги.
12. Ҳудудий босқичдан бошлаб аризалар Платформа орқали рўйхатдан ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхалари (пдф/доc) Платформага юкланади:
- тегишли шаклдаги ариза (пдф);
- Саралаш босқичида иштирок этганлигини тасдиқловчи маълумот ёки расм (пдф ёки жпг);
- ихтиро, фойдали модел асосидаги ишланма фотосурати ёки схемаси (жпг/жпег).
- ихтиро, фойдали модел тавсифи матни (имзо қўйилган ҳолда, пдф ва унинг матн редактори дастуридаги (доc/доcх) шакли);
- таклиф ташкилотда/жамоавий яратилган бўлса, таклифнинг танловда иштироки бўйича ҳаммуаллифларининг розилик хати (пдф) (мавжуд бўлса);
- патент гувоҳномаси нусхаси (пдф) (мавжуд бўлса);
- таклиф жорий этилган бўлса, лицензион келишув ёки шартнома нусхаси (пдф) (мавжуд бўлса).
13. Ихтиро, фойдали модел ёки рационализаторлик таклифи маълумотлари Платформада тегишли бўлимларга киритилиши лозим.
Изоҳ: Платформанинг (ихтиро.илмий.уз) мажбурий (*) белгисидаги бўлимларига маълумотлар киритилмаган тақдирда, ариза танловга қабул қилинмайди.
Эслатма:
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 19 январдаги 14 сон буйруғи 2 иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим ташкилотлари ўқитувчилари ва талабалари учун ҳар йили ўтказиладиган “Энг яхши олий таълим ихтирочиси” республика танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ:
аризалар белгиланган талабларга мувофиқ техник экспертизадан ўтказилади;
Танловга тақдим этилган аризаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар Платформадаги шахсий кабинетларида кўрсатиладиган интерактив хизмати орқали тақдим этиб борилади.
Танловга тақдим этиладиган аризалар иштирокчининг Илмий-инновацион фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни идентификация тизими (ид.илмий.уз) орқали рўйхатдан ўтган шахсий кабинети орқали топширилиши шарт. Таклифнинг муаллифи бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган аризалар танловга қабул қилинмайди.
Аризаларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар бўйича Инноватсион ривожланиш агентлиги масъул ходими: +99871 203-32-23 (244).
