Баку олий нефть мактабида қисқа муддатли илмий стажировка ўтанг
17:25 19.05.2026

Муддат: 30.06.2026
Стажировка Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида” низом (Низом) талабларига мувофиқ ва Озарбайжоннинг Баку Олий Нефть Мактаби (Baku Higher Oil School) билан тузилган келишувга асосан ташкил этилади.
Ташкилот: Баку Олий Нефть Мактаби, Озарбайжон.
-
1-дастур йўналиши: Кимёвий технология ва муҳандислик, нефть ва газ технологияси, нефть кимёси.
-
2-дастур йўналиши: Нефть ва газ конларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш, нефть муҳандислиги, бурғулаш ва қазиб олиш.
-
Дастур тили: инглиз тили.
-
Дастур муддати: 1 ой.
-
Иштирокчилар сони: 20 нафар.
Танлов ғолиблари 1-иловада келтирилган стажировкани амалга ошириш дастурларида белгиланган вазифаларни бажариш учун 2026 йил давомида стажировкага юборилади.
Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар (Буюртмачи) томонидан стажировка ўташга тавсия қилинувчи номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар 2-иловага мувофиқ Низом талаблари асосида 2026 йилнинг 19 май санасидан 2026 йилнинг 30 июнь (шу куни ҳам 23:59гача) санасига қадар internship.ilmiy.uz хорижий илмий стажировкаларни ташкил этишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилади.
Мурожаат учун: @ilmiystajirovkabot
Иловалар:
1. Стажировка дастури
