Туркиянинг Баликесир университетида қурилиш материаллари йўналишида илмий стажировка
15:15 26.12.2025

Муддат: 28.02.2026
Инновацион ривожланиш агентлиги (Агентлик) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 декабрдаги “Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-365-сон қарори тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида ёш олимларни хорижий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкага (стажировка) юбориш бўйича мақсадли танлов эълон қилади.
Мақсадли танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш тартиби тўғрисида”ги низом (Низом) талабларига ҳамда Туркиянинг “Балыкесир” университети билан тузилган келишув битимига асосан ташкил этилади.
Бунда, стажировка ўташ учун ёш олимлар саралаб олинади ва танлов ғолиблари эълон матнига 1-иловада келтирилган стажировкани амалга ошириш дастурларида белгиланган вазифаларни бажариш учун Туркиянинг “Балыкесир” университетига 2026 йил давомида 1 ойлик муддатга стажировкага юборилади.
Шунга кўра, Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар (буюртмачилар) томонидан стажировка ўташга тавсия қилинувчи (эҳтиёжи мавжуд) номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар эълон матнига 2-иловага мувофиқ Низом талаблари асосида 2025 йилнинг 25 декабр санасидан 2026 йилнинг 28 феврал (мазкур санада ҳам қабул қилинади) санасига қадар фақатгина “internship.ilmiy.uz” хорижий илмий стажировкаларни ташкил этишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилади.
Маълумот учун:
Бошқа электрон манзиллар (edo.ijro.uz, exat, Агентлик ва Вазирликларнинг расмий электрон почта манзиллари ва ҳ.к.) ва/ёки Агентлик масъул ходимларининг расмий электрон почта манзиллари орқали келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Номзодларни тавсия этиш жараёнининг холислиги ҳамда тақдим этилаётган маълумот (ҳужжат)ларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги, шунингдек, тавсия этилган номзодларнинг саралаш танловларида иштирокини таъминлаш буюртмачи раҳбари зиммасига юкланади.
Танлов ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун Агентлик масъул ходимлари:
Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси Ғаниева Феруза Бердимурод қизи
Телефон: (71) 203 32 23 (ички рақам 655)
Электрон манзил: f.ganieva@ilmiy.uz
Ахборот тизимини техник томондан қўллаб-қувватлаш учун масъул АКТни жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Тожиев Сардор Азимқул ўғли
Телефон: (71) 203 32 23 (ички рақам 647)
Электрон манзил: s.tojiyev@ilmiy.uz
