Эрон Ислом Республикасининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, таълим ва кенгайтириш ташкилоти (AREEO)га Инновацион ривожланиш агентлиги ёш олимларни стажировкага юбориш бўйича мақсадли танлов эълон қилади.
12:00 01.12.2025

Муддат: 15.01.2026
Инновацион ривожланиш агентлиги (Агентлик) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 25-декабрдаги PQ-455-сон қарорига 7-иловаси билан тасдиқланган “Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг 2025-2027-йиллар учун бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторлари” тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида ёш олимларни хорижий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкага (стажировка) юбориш бўйича мақсадли танлов эълон қилади.
Мақсадли танлов Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкалarga юбориш тартиби тўғрисида” низом (Низом) талабларига ва Эрон Ислом Республикасининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, таълим ва кенгайтириш ташкилоти (AREEO) билан тузилган келишув битимига асосан ташкил этилган.
Бунда, стажировка ўташ учун 20 нафар ёш олим саралаб олинади ва танлов ғолиблари эълон матнига 1-иловада келтирилган стажировкани амалга ошириш дастурларида белгиланган вазифаларни бажариш учун Эрон Ислом Республикасининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, таълим ва кенгайтириш ташкилоти (AREEO)га 2026-йил давомида 1-иловада келтирилган муддатларда стажировкага юборилади.
Шунга кўра, Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар (буюртмачилар) томонидан стажировка ўташга тавсия қилинувчи (эҳтожи мавжуд) номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар эълон матнига 2-иловага мувофиқ Низом талаблари асосида 2025-йилнинг 1-декабр санасидан 2026-йилнинг 15-январ (мазкур санада ҳам қабул қилинади) санасига қадар фақатгина “internship.ilmiy.uz” хорижий илмий стажировкаларни ташкил этишнинг ягона электрон тизими орқали тақдим этилади.
Маълумот учун:
Бошқа электрон манзил (edo.ijro.uz, exat, Агентлик ва Вазирликларнинг расмий электрон почта манзиллари ва ҳ.к.) ва/ёки Агентлик масъул ходимларининг расмий электрон почта манзиллари орқали келиб тушган номзодлар тўғрисидаги маълумот (ҳужжат)лар қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Номзодларни тавсия қилиш жараёнининг холислигини ва тақдим этилаётган маълумот (ҳужжат)ларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги шу билан бирга, тавсия қилинган номзодларни саралаш танловларда иштирокини таъминлаш буюртмачи раҳбари зиммасига юкланади.
Танлов ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун Агентлик масъул ходимлари:
Илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Шамуратов Бахтияр Айтбаевич, телефон: (71) 203 32 23 (ички рақам 245), электрон манзил: b.shamuratov@ilmiy.uz;
Ахборот тизимига техник томондан қўллаб-қувватлаш учун масъул АКТни жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси бош мутахассиси Тожиев Сардор Азимқул ўғли, телефон: (71) 203 32 23 (ички рақам 647), электрон манзил: s.tojiyev@ilmiy.uz.
