“Тараққиёт учун тадқиқот” амалий тадқиқотлар танлови
10:10 21.11.2025

Муддат: 20.12.2025
“Тараққиёт учун тадқиқот” амалий тадқиқотлар танлови
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, давлат дастурлари ва концепцияларда баён этилган вазифа ва топшириқларда белгиланган вазифаларни бажарилишида илмий ечимларни ишлаб чиқиш учун Илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари доирасида бажариладиган амалий тадқиқотлар танлови эълон қилинмоқда.
Танловга келиб тушган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилинади:
- Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари.
- Филология ва ижтимоий фанлари.
- Тиббиёт фанлари.
- Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш.
- Техника фанлари.
- Педагогика ва психология фанлари.
- Ер тўғрисидаги фанлар
- Қишлоқ хўжалиги фанлари
- Иқтисодиёт фанлари
Лойиҳа тақдим қилинганда лойиҳа раҳбари ўз лойиҳаси тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш йўналишини танлаши ва шу йўналиш бўйича тақдим қилиши лозим.
Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали 2025 йил 20 ноябрдан 2025 йил 20 декабрь соат 23:55 га қадар фақат электрон шаклда қабул қилинади.
1. Танловда илмий-тадқиқотлар ўтказиш учун имконияти ва салоҳияти мавжуд илмий фаолият субъектлари иштирок этиши мумкин.
2. Лойиҳа раҳбари томонидан танловга фақат битта лойиҳа тақдим этилиши мумкин.
3. Амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича ижрочи ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгаши мажлисининг баёнидан кўчирмада ва бажарилиши режалаштирилган илмий лойиҳа якунида қўлга киритиладиган муҳим илмий натижа (якуний маҳсулот, янги ишланма, технология) қайд этилиши (асослаб берилиши) лозим.
4. Танловга бажариш муддати 3 йилгача бўлган лойиҳалар қабул қилинади.
5. Лойиҳани амалга ошириш бўйича илмий жамоанинг ўртача ёши, қоида тариқасида
45 ёшдан ошмаслиги керак. (Илмий жамоанинг ўртача ёши барча ижрочиларнинг ёшини ўртача арифметик қиймати сифатида ҳисобланади).
6. Эълон қилинган мавзуларга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар тегишли вазирлик ва идораларнинг қўллаб-қувватлаш хати мавжуд бўлганида қабул қилинади.
7. Илмий лойиҳа маълумотлари Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали давлат тилида (лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувида) киритилади ва ижрочи ташкилотнинг масъул раҳбари томонидан тасдиқланади.
8. Танловга тақдим этиладиган илмий лойиҳалар якунида ахборот тизимини ишлаб чиқиш, комплекс фойдаланишга асосланган дастурий маҳсулотлар, веб платформалар, мобил иловалар яратишга қаратилган бўлса қуйидагилар талаб қилинади:
- яратиладиган дастурий маҳсулот учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва ЭҲМ учун яратилган дастур гувоҳномасини олиш вазифаси лойиҳа талабномасида акс этиши;
- дастурий маҳсулотнинг лойиҳа якунлангандан сўнг, узлуксиз ишлаши ва зарур ҳолларда маълумотларни янгилаб бориш;
- лойиҳа талабномасида камида уч йиллик “ҳостинг” ва “домен” (мобил илова бўлса, мобил иловалар дўконига жойлаштириш) харажатларини “лойиҳанинг бошқа шу каби харажатлар” бандига киритиш.
Эслатма: Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг ҳар бир босқичда кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар лойиҳа раҳбарларининг Давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформасидаги (loyiha.ilmiy.uz) шахсий кабинетларида тақдим этиб борилади.
Танловга тақдим этиладиган лойиҳа талабномалари фақат илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи (ScienceID) идентификациясига эга фойдаланувчилар томонидан давлат илмий дастурларининг ягона интеллектуал электрон платформаси (loyiha.ilmiy.uz) орқали қабул қилинади. “ScienceID” дан рўйхатдан ўтиш id.ilmiy.uz тизими орқали амалга оширилади. Лойиҳанинг ижрочилари ёки лойиҳа раҳбари бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган, ижрочи ташкилот раҳбарининг масъул ўринбосари томонидан тасдиқланмаган лойиҳа талабномалари танловга қабул қилинмайди.
Илмий лойиҳаларни шакллантириш билан боғлиқ масалалар бўйича Инновацион ривожланиш агентлиги масъул ходимлари: +99871 203-32-23 (211, 219, 413, 425, 246).
“Тараққиёт учун тадқиқот” танлови мавзулари РЎЙХАТИ
1. “Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари” йўналиши бўйича:
2. “Филология ва ижтимоий фанлар” йўналиши бўйича:
2.1. Тематик эвфемизмларнинг икки тилли электрон луғатини яратиш.
3. “Тиббиёт фанлари” йўналиши бўйича:
4. “Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фанлари” йўналиши бўйича:
5. “Техника фанлари” йўналиши бўйича:
5.3. «Олмалиқ КМК» АЖ шароитида техник ишлатилган мойларни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш
6. “Педагогика ва психология фанлари” йўналиши бўйича:
7. “Ер тўғрисидаги фанлар” йўналиши бўйича:
8. “Қишлоқ хўжалиги фанлари” йўналиши бўйича:
9. “Иқтисод фанлари” йўналиши бўйича:
9.1. Ўзбек адабий меросини туризм соҳасида интеграция қилиш.
