Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ташаббуси билан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментида «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди
2024-04-18 10:00:00 / Янгиликлар
![Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ташаббуси билан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментида «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2F5e546c2e-008b-22f1-7e3f-33cddfe31bed_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Ички ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти фахрийлари иштирокида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментида Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов ташаббуси билан уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Тадбир аввалида, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментининг маъмурий биносида барпо этилган «Ҳамиша қалбимизда барҳаёт яшайсиз» номли хотира майдонида хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ходимларни эслаб, гул чамбарлар қўйилди.
Сўнг, тадбирнинг асосий қисмида Ички ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаментида узоқ йиллар хизмат қилиб, юрт равнақи, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрий устозлар сўз олиб, ўзларининг ҳаётий тажрибалари, эришган ютуқлари, хизмат жараёнлари ҳақида ёшларга тавсияларини етказдилар.
Бир сўз билан айтганда, чин маънодаги уч авлод учрашуви ёшларга хизмат фаолияти давомида фахрийларидан олган ҳаётий тажрибаларини амалга татбиқ этиш учун дастур бўла олди.
Тадбирда, Ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги генерал майор Эркин Норгитов ҳамда ўринбосарлари, Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги генерал майор Хабибулла Хожиматов, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти фахрийлари, фавқулодда вазиятлари вазирлигидан масъул ходимлар, ИИВ 1-сонли академик лицейи ўқувчилари ҳамда ИИВ ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари амалдаги хизмат ходимлари ва ИИОда узоқ йиллар хизмат қилиб фахрийлик мақомига эришган бир гуруҳ нафақадаги ходимлар иштирок этиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи