Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳудудларида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди
2024-04-15 14:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 15 апрель куни Ички ишлари вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда унинг бўлим ва бўлинма раҳбарлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгиланди.
Мазкур йиғилишда дастлаб, вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган режа топшириққа асосан, Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда темир йўл бекатларидаги бўлим ва бўлинмаларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолиятларини ўрганиш, транспорт объектларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг, шунингдек, бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш, шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан дунёдаги бўлаётган ўзгаришлар, юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида тўхталиб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилиниши, ўзаро ҳурмат, муомала, юриш-туриш, кийиниш маданиятига, амалдаги қонунчиликка риоя қилиш, ўтказилаётган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.
Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи