Самарқанд шаҳрида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатлари экилди
2024-04-08 18:50:00 / Янгиликлар
Мамлакатимизда экология тизимини барқарорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва кўкаламзорлаштириш бугунги кунда энг долзарб масалалардан биридир. Бу борада президентимизнинг кўплаб қарор ва фармонлари, давлат дастурлари қабул қилинди.
Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ташаббуси билан шаҳардаги барча маҳаллаларда 5000 туп турли хил манзарали кўчатлар экилди.
Унда ИИО ФМБ раҳбарияти, соҳа хизмат раҳбарлари, бошқарма шахсий таркиби иштирок этишди.
Бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати