Асосий контентга ўтиш

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Тошкент минтақавий темир узели хизмат ҳудудларида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

2024-04-02 16:30:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ички ишлари вазири ўринбосари генерал майор Баходир Юлдашевич Мирзарахимов томонидан Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда дастлаб, вазири ўринбосари томонидан тасдиқланган режа топшириққа асосан, Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти бошлиғи ўринбосари подполковник М.М.Миркурбанов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда темир йўл бекатларидаги бўлим ва бўлинмаларда хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолиятларини ўрганиш юзасидан якуний натижалари тингланди.

Ишчи гуруҳ томонидан, транспорт объектларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг, шунингдек, бахтсиз ҳодисаларнинг барвақт олдини олиш, шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида жалб этилган соҳавий хизмат ходимлари томонидан аниқланган камчиликлари кенг муҳокама этилиб, Вазир ўринбосари томонидан келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик, транспорт объектларидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда ижтимоий-криминоген вазиятга салбий таъсир этувчи омиллар чуқур таҳлиллар асосида ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан дунёдаги бўлаётган ўзгаришлар, юзага келаётган хавф-хатарлар ҳақида тўхталиб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашда энг аввало жанговар вазифаларни аъло даражада бажариш, ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизомига қатъий амал қилиниши, ўзаро ҳурмат, муомала, юриш-туриш, кийиниш маданиятига, амалдаги қонунчиликка риоя қилиш, ўтказилаётган тарбиявий ишларни жадаллаштириш, ходимларнинг хизмат фаолияти устидан кунлик назоратни кучайтириш, коррупцияга йўл қўймаслик бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.

Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи

67

Охирги янгиланиш: 2024-04-03 08:16:09

Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Тошкент минтақавий темир узели хизмат ҳудудларида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди