Қорақалпоғистон Республикаси ИИВда ходимлар ўртасида қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича йиғилиш ўтказилди
2024-04-02 09:55:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 1 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Ғуломжон Эшимбетов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Саиджон Омоновлар бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник Ғуломжон Эшимбетов олиб борди. Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Саиджон Омонов республика бўйича ходимлар томонидан қонунбузарликлар ва ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатлар тўғрисида маълумотлар берилиб, келгусида бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш, қонун доирасидан четга чиқмаслик бўйича ходимларни назорат қилиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқлар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати