Наманган вилояти ҳудудидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларга масъул раҳбарлар бириктирилди
2024-03-29 10:30:00 / Янгиликлар
![Наманган вилояти ҳудудидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларга масъул раҳбарлар бириктирилди](/_next/image?url=https%3A%2F%2Fapi-portal.gov.uz%2Fuploads%2Fd0c36625-4a2c-d8f8-4e97-8f5834a151a1_lists_slider_.jpg&w=3840&q=75)
Бошқарма бошлиғи томонидан Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманининг «қизил» тоифадаги маҳаллалари ҳудудида хизмат қилиб келаётган профилактика инспекторлари ва бириктирилган масъуллар билан видеоконференция орқали йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида, ушбу «қизил» тоифадаги маҳаллаларга Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари масъул этиб бириктирилиб, уларга профилактика инспекторлари ва прокуратуранинг масъул ходимлари билан биргаликда тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича жавобгарлик масъулияти оширилди ҳамда тегишли вазифалар юклатилди.
Вилоятни жиноятчилик ва ишсизликдан ҳоли қилиш мақсадида маҳаллаларни рақамли хавфсиз маҳаллага айлантириш, тезкор профилактик тарғибот-ташвиқот тадбирларини жадаллаштириш, аҳоли муаммоларини фуқаробай, хонадонбай ва маҳаллабай ўрганиб, уларга самарали ечим топиш ва бошқа йўналишлар бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати