Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманининг «Шибирғон» маҳалласида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ечимига бағишланган ўрганишлар олиб борди
2024-03-28 08:30:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи вилоят 3-сектор ҳудудига қарашли Шофиркон туманидаги ўрганишлари давомида янгидан қурилаётган «Шибирғон» маҳалласи биноси ва профилактика инспекторининг хизмат уйи қурилиши билан танишди.
Шунингдек, полковник Миржамол Миралимов кўчама-кўча, уйма-уй юриб, бевосита маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар, кам таъминланган фуқаролар билан учрашди.
Жараёнда уларни қийнаётган муаммолар ва маҳаллалардаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар ўрганилиб, томорқалардан унумли фойдаланиш, «Бир маҳалла бир маҳсулот» тамойили асосида ишларни ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг муқим даромад манбаини яратиш кераклиги борасида топшириқлар берди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати