Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов Пастдарғом тумани «Гўзалкент» маҳалласида олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнлари билан танишди
2024-03-28 08:30:00 / Янгиликлар

Инсон бахтли яшаши учун у истиқомат қиладиган маҳаллада етарли шарт-шароитлар яратилиши зарур. Йўллари равон бўлса, боғча, мактаб, шифохоналар қурилса, кўнгилочар дам олиш масканлари бўлса, коммунал соҳадаги муаммолар бартарф этилиб, кўчалари тунда ҳам чароғон бўлса нур устига аъло нур.
Пастдарғом тумани «Гўзалкент» маҳалласи «Обод хонадон- обод кўча-обод маҳалла» мезонлари асосида бунёдкорликка юз тутмоқда.
Вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Раҳмат Маматов мазкур маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган жараёнлар билан танишди.Маҳалла аҳли билан мулоқотда бўлди.
Одамлар ҳар бир хонадондан бошланган ободликдан ўз мамнуниятларини билдиришди. Халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғвор мақсад йўлида амалга оширилаётган ободончилик ишлари маҳалла ва қишлоқларнинг қиёфасини янада кўркамлаштириш билан бирга аҳолининг эртасига бўлган ишончини ошириши қайд этилди.
Бошқарма бошлиғи туман масъулларига бу борада қилиниши лозим бўлган вазифалар борасида ҳам топшириқлар берди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати