Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида тунги хизматни олиб бораётган ходимларнинг фаолияти ўрганилди
2024-03-07 13:00:00 / Янгиликлар
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрининг тунги хизматга жалб қилинган ходимларнинг фаолиятини ўрганиш давомида, навбатчилик қисми, кузатув камералари текширилиб, навбатчилик хизмати томонидан туман ҳудудидаги криминоген вазиятни назорат қилиш, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида келиб тушган хабарлар юзасидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар бўйича ходимларнинг ҳаракатлари текширилиб, уларга қўшимча йўриқнома берилиб, бундан ташқари, аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқилиши бўйича тизимга келиб тушаётган хабарларни тезкорлик билан қабул қилиниши ва тегишли хизмат ходимларининг воқеа жойига ўз вақтида етиб бориши тўлиқ ўрганилди.
Гулистон шаҳар марказий хиёбонида хизмат олиб бораётган миллий гвардия ва ППХ ходимлари бўлган мобил гуруҳи томонидан ташкил этилган тунги хизмати кўздан кечирилиб, ходимларга хизматни ҳушёрлик ва огоҳлик билан ташкил этиш, фуқаролар билан хушмуомала бўлиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қўшимча йўриқнома берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи