Навоий вилояти ИИБ бошлиғи, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Адлия бошқармаси раҳбарлари вилоятда ўрганиш ишларини олиб боришмоқда
2024-03-07 09:00:00 / Янгиликлар
Навоий вилояти ИИБ бошлиғи А.Д Тасбаев ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия бошқармаси раҳбарлари “Обод қишлоқ” дастури бўйича Хатирчи тумани Наврўз маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Обод маҳалла Обод қишлоқ дастури мамлакатимиз ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишда тараққиётнинг муҳим босқичи бўлмоқда.
Мисол учун Навоий вилояти ИИБ бошлиғи 3- сектор раҳбарига бириктирилган Хатирчи тумани аниқроқ қилиб айтганда Наврўз маҳалласида олиб борилаётган ишлар ҳудудни тубдан ўзгаришига шунингдек, қишлоқ одамларини эртанги кунга ишончини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бинобарин вилоят ИИБ бошлиғи А.Д.Тасбаев Давлат хавфсизлик хизмати ва Адлия бошқармаси раҳбарлари билан ана шундай ўзгаришларни кузатиш мақсадида Наврўз маҳалласига бордилар.
Унда маҳаллада олиб борилаётган йўл ва бинолар қурилиши, экин майдонларини яратиш, сув иншоотлари қурилиши ишлари билан танишди. Айни жараёнда иштирок этаётган аҳоли ва усталар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, Кармана, Хатирчи, Навбаҳор туманларидаги ёшлар муаммоларини ўрганишди.
Бугун ўз тенгдошларига ибрат бўлаётган, жамиятдаги янгиланишлар жараёнида фаол иштирок этаётган ёшларимиз бисёр.
Лекин, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган, адашган, кўмакка муҳтожлари ҳам йўқ эмас.
Шунинг учун ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга эҳтиёж бор.
Шу мақсадда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи Кармана,Навбаҳор, Хатирчи туман ёшлари муаммоларини тизимли ўрганмоқда.
Жараёнда туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Адлия бошқармаси бошлиқлари ҳам ҳамроҳ бўлишди.
Ҳамкорликда ҳудудда ишсиз, уюшмаган ёшлар билан суҳбатлашилиб муаммолари ўрганилмоқда.
Биргина Хатирчи туманида “Ёшлар дафтари” рўйхатидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида 10 нафар ёшларга фермер хўжалиги ер майдонидан 20 сотихдан озиқ-овқат маҳсулотлари экиш учун ер ажратиб берилди.
Ердан самарали фойдаланиш тўғрисида муҳим тавсиялар берилди.
Учрашув давомида мутасаддилар томонидан жорий йилда ёшлар учун амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор лойиҳалар ва ташаббуслар билан таништирилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати