Ички ишлар вазирлиги масъулларининг Германия жамияти GIZ “Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш” минтақавий лойиҳасининг самарадорлигини баҳолаш бўйича мутахассиси Пьер Робер билан учрашуви бўлиб ўтди
2024-03-05 20:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари полковник У.Х.Абдуллаева ҳамда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимларининг Германия жамияти GIZ “Марказий Осиёда зўравон экстремизмнинг олдини олиш” минтақавий лойиҳасининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган мутахассис Пьер Робер билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ижтимоий профилактикани кучайтириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни олдини олишда, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш, бўйича батафсил суҳбат олиб борилди.