Фарғона вилоятида ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш олиб бормоқда
2024-03-01 09:00:00 / Янгиликлар

Ишчи гуруҳ Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Д.Назармухамедов томонидан тасдиқланган тегишли фармойишга асосан, вилоят ички ишлар органларида маънавий-маърифий, кадрлар билан таъминлаш, жисмоний ва жанговар ҳамда таълим жараёнини ташкил этиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганмоқда.
Дастлаб, ишчи гуруҳ иштирокида вилоят ИИБда йиғилиш ўтказилди.Унда, ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз!» шиори остида тадбирлар ташкил этиш, шахсий таркибнинг маънавий-маърифий ва касбий тайёргарлиги даражасини ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъул ходимларга атрофлича тушунчалар берилди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати