Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди
2024-03-01 09:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари А.Савурбоев бошчилигидаги вилоят ИИБ, ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Дўстлик тумани ёшлари билан учрашишди.
“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви аввалида раҳбарлар туман ёшларининг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмалари билан танишишди.
Шунингдек, туман ҳокимлиги ва туман ИИБ томонидан 2- сонли ўрта умумтаълим мактабида ташкил этилган “Лидер ватанпарварлар” гуруҳи аъзолари билан суҳбатлашишди.
Очиқ мулоқотларда ўтаётган авлод вакиллари ҳамда “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган йигит-қизларни қийнаётган муаммоларига эътибор қаратилди. Кўтарилган масалаларнинг айримлари жойида бартараф этилди.
Тадбирда туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган ёшларнинг масалаларига ҳам диққат қилинди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати