Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигида Қўнғирот минтақавий темир йўл узелида йиғилиш бўлиб ўтди
2024-03-01 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигида Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков, Оролбўйи транспорт прокурори адлия маслаҳатчиси Саламат Даулетмуратов ва Қўнғирот минтақавий темирйўл узели Ташишларини ташкил этиш ва станция ишларини ташкиллаштириш бўлим бошлиғи Нематулла Джаббарбергановлар қатнашди.
Йиғилишга Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ҳамда Қўнғирот минтақаси темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари жалб этилиб, мазкур тадбирда темир йўл транспорти билан боғлиқ содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Шунингдек, 2024 йил учун мўлжалланган бир қатор манзилли чора-тадбирларни жадаллаштириш, хусусан темир йўл транспортида йўловчи фуқаролар ва ташилаётган юк вагонларининг хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизоми, қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари бўйича бир қатор вазифалар берилди.
Тадбирнинг якуний қисмида хизматда ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар берилди.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи