Ички ишлар органлари ходимларининг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳа доирасида амалий ишлар бошланди
2024-03-01 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ва Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси томонидан имзоланган музокаралар баёнига мувофиқ Корея миллий полиция агентлиги ва тегишли мутахассислар ИИВ Малака ошириш институтига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида Корея делегацияси билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари У.К.Нуруллаев, Институт раҳбарияти ҳамда мутахассислар учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси полиция-атташеси ва консули На Донг Гун ва Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этишди.
Очиқ ва конструктив руҳда ўтган учрашувда Музокаралар баёнида белгиланган вазифаларни ижроси, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари, ҳамда Симуляция ва моделлаштириш марказини қурилиши юзасидан фикрлар алмашилди ва муҳокама этилди.
Томонлар режалаштирилган тадбирларнинг самарали амалга оширилишида барча имкониятларни ишга солиниши, шунингдек ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Корея миллий полиция агентлиги мутахассисларидан иборат делегация томонидан Малака ошириш институтида Симуляция ва моделлаштириш маркази барпо этиш ва уни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш борасида лойиҳалаш ишлари амалга оширилмоқда.
ИИВ Малака ошириш институти