Самарқанд вилояти Нуробод туманида ёшларга ер майдони ажратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2024-02-29 14:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 23 февраль куни ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказилиб, унда аҳоли бандлигини таъминлашда қишлоқ хўжалигида имкониятлар кенглиги, олдинги йилларда шу мақсадда 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, деҳқончилик учун одамларга бўлиб берилганлиги ва бу йил яна 60 минг 500 гектар ер ёшларга ажратилиши белгиланганлигини таъкидлаб, ҳар бир ёшга қанча майдон ажратиш бўйича топшириқлар берган эди.
Мазкур топшириқлар ижроси ва бу борада амалга оширилган ишларни ўрганиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи Раҳмат Маматов ва вилоят прокурори Муродқосим Эшназаровлар Нуробод туманида бўлишди.
Сектор раҳбарлари тумандаги ушбу ишларга масъул бўлганлар билан мулоқот қилиб, уларнинг мазкур йўналишда амалга ошираётган ишлари бўйича ҳисоботларини тинглашди ва бу борада ўзларининг тавсия ва таклифларини билдиришди.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати