Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманидаги ўрганишлари тафсилоти
2024-02-29 09:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг навбатдаги ўрганиш ишлари Қонликўл туманида бўлиб, вазир ўринбосари туман ички ишлар бўлими фаолияти билан яқиндан танишиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар юзасидан, тоифаланган ҳудудларда хизмат фаолиятини тўғри ташкил қилиш борасида тегишли топшириқлар бериб, ташкил қилинган ватанпарварлик бурчаги ва бўлим тарихи музейини билан танишди.
Шунингдек, Вазир ўринбосари тумандаги Қонликўл Макон фуқаролар йиғинида жамоат хавфсизлиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминлаш ишлари билан танишди. Шу билан бирга маҳалла еттилиги масъуллари билан учрашиб, олиб бораётган фаолиятлари билан танишиб, тегишли таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўрганиш ишлари давом этмоқда.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Ахборот гуруҳи