Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Поп туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини ўрганди
2024-02-29 02:00:00 / Янгиликлар

Ҳозирги кунда давлатимиз томонидан мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга муносиб бола шахсини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу муносабат билан бугун полковник Ш.Алиев Поп тумани сектор раҳбарлари ва тегишли мутахассислар билан биргаликда “Озод” маҳалласида жойлашган 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ҳамда тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди ва мазкур ташкилот ходимлари билан суҳбатлашди.
Маълумот учун мазкур бино 1948 йилда қуриб битказилиб, 55 нафар тарбияланувчи учун мўлжалланган.
Ўрганиш давомида мазкур давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини узоқ муддат давомида хизмат қилиб келаётганлигини инобатга олиб, маҳалла аҳолисининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қайта реконструкция қилиш масаласи тегишли мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилинди ва биноларнинг техник ҳолатини ўрганиш ҳамда келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати