Учинчи минтақавий ҳудуд 29-сон манзил-колониясида судьялар иштирокида ўқув семинар машғулоти ўтказилди
2024-02-28 23:55:00 / Янгиликлар

Дарс машғулотига Жиззах вилоят судининг судьялари С.Набийев, Д.Есанов, Ш.Муллажонов ва Л.Халитовалар таклиф етилди. Машғулот давомида ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги 2023 йил 16 июнь кунидаги ЎРҚ-848-Қонунини мазмун моҳияти етказилди.
Қонунни 4-моддасида давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборатлиги, қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, шаффофлик, холислик, касбий маҳорат ва билимга эгалик; камситишга йўл қўймаслик, адвокатнинг касб этикаси қоидаларига ва адвокат қасамёдига қатъий риоя етиш каби тушунчалар берилди.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Ахборот хизмати