Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимовнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларидаги ўрганишлари тафсилоти
2024-02-27 18:00:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазир ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси янги таъмирдан чиққан биноси билан танишиб, ходимларнинг хизмат шароитлари, шунингдек тезкор навбатчи гуруҳи ходимлари билан суҳбатлашиб уларга хизмат юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Вазир ўринбосарининг навбатдаги ўрганиш ишлари Нукус шаҳрида жойлашган “Моно маркази” касб-ҳунарга йўналтириш ўқув маркази бўлиб, мазкур марказ ходимлари ва касб ўрганаётган ёшлар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг касб-ҳунар ўрганиш жараёнлари билан танишди.
Шунингдек вазир ўринбосари Нукус шаҳри “Ғарезсизлик” Макон фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, маҳалла еттилиги томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди ҳамда профилактика инспекторларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида таклиф ва топшириқларини берди.
Нукус шаҳри ҳудудида ўрганиш ишлари давом этмоқда.