Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида ўрганишлар бошлади
2024-02-15 21:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЖТСХ бошлиғи полковник Ш.Ш.Ибрагимов томонидан Хоразм вилояти Хазорасп тумани ИИБ томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва туманнинг “Ал-Хоразмий” маҳалласида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилаётган йўриқномада қатнашиб маҳаллада жиноятларни барвақт олдини олиш ва жамоатчилик билан маҳаллада олиб бориладиган профилактик тадбирлар борасида тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ходимларнинг иш шароитларини яхшилаш бўйича профилактика инспекторларига компьютер жамланмалари тарқатилди.
Бундан ташқари полковник Ш.Ш.Ибрагимов томонидан туман ИИБда мавжуд махсус муассасалар фаолияти хам ўрганилиб тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Шу билан бирга “Хавфсиз шаҳар” концепцияси асосида туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш бўйича рақамлаштириш, кўча ва жамоат жойларида мавжуд видеокузатув мосламаларини интеграция қилиш борасида 5-сон ҳуқуқ тартибот масканида ташкил этилган “Вазиятлар маркази” билан танишди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати