Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан навбатдаги “Маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганиш Учқўрғон туманида давом этмоқда
2024-02-15 09:00:00 / Янгиликлар
Полковник Ш.Алиев масъуллар билан биргаликда Наманган вилояти Учқўрғон туманининг “Файзиобод”, “Истиқлол” ва “Яшиқ” маҳаллалари еттилиги фаолиятини ўрганиб, еттилик аъзолари билан амалга оширилган ишлар юзасидан суҳбатлашди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида кўрилган чора-тадбирлар ҳамда маҳаллага бириктирилган масъулларнинг ҳам фаолиятини танқидий руҳда таҳлил қилди.
Ўрганиш якунида “маҳалла еттилиги” ўзаро ҳамкорликда аҳоли муаммоларини “хонадонбай”, “фуқаробай” ўрганиш орқали самарали ечим топиш, жиноятчиликни эрта олдини олиш мақсадида “мактаб — ота-она — маҳалла” занжири асосида ҳар бир ёш билан индивидуал тартибда ишлаб, қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ва ўқишга йўналтириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати