Вазир ўринбосари генерал-майор Баходир Мирзарахимов бошчилигида Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида эрталабки йўриқнома ўтказилди
2024-02-12 11:35:00 / Янгиликлар

2024 йилнинг 12 февраль куни Вазир ўринбосари генерал-майор Б. Мирзарахимов бошчилигида Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида эрталабки йўриқнома ўтказилиб, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимларни доимий ҳушёр ва хизмат вазифаларини аъло даражада бажаришлари масалаларига доир талаб ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида жойлашган ситуацион таҳлил маркази орқали, метрополитен объектлари ҳамда метро бекатларини кузатув камералари орқали назорат қилиш, йўловчи фуқаролар ҳамда метро вагонларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш борасида бир қатор кўрсатмалар бериб, мазкур маъмурий бинода ходимлар учун яратилган шароитлар, қайта реконструкция қилинган ошхона кўздан кечирилди.
Ташриф якунида эрталаби йўриқномага саф тортган ходимлар ва уларга бўйсунувчи шахсий таркибни доимий назоратга олишлари, “Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси” талабларига қатъий амал қилишлари, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши курашиш, ижрочилик, хизмат интизомига сўзсиз амал қилишлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари лозимлиги, ҳар бир ходим ўз устида тинимсиз ишлаши, дунёқараши ва жисмоний қобилиятини мукаммаллаштириб боришини таъкидлаб ўтилди.
ИИВ Транспорт вa туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти