Асосий контентга ўтиш

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб “маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганиш давом этмоқда

2024-02-12 09:55:00 / Янгиликлар

Полковник Ш.Алиев масъуллар билан биргаликда Наманган шаҳрининг “Чорсу”, “Шарқ тонг”, “Ифтихор”, “Озод”, “Ғунча”, Давлатобод туманининг “Порлоқ” ва “Навбаҳор” маҳаллалари фаолиятини ўрганиб, еттилик аъзолари билан суҳбатлашди ҳамда ўтган давр мобайнида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида амалга оширган ишлари бўйича ахборотларини тинглади.

Ўрганиш давомида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни содир бўлишига йўл қўйган ҳамда бу борада етарлича манзилли ишлар ташкил этмаган маҳалла ходимларининг фаолияти кескин танқид қилиниб, “маҳалла еттилиги”ни ўзаро ҳамкорликда аҳоли муаммоларини “хонадонбай”, “фуқаробай” ўрганиш орқали ижобий ҳал қилиш, ёшлар тарбияси ва жиноятчилигини олдини олишга масъулият билан ёндашиб, “мактаб — ота-она — маҳалла” занжири асосида доимий мулоқот ҳамда ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ҳудудларни видеокузатув камералари орқали тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, жиноятчиликни олдини олишдаги бошқа йўналишлар юзасидан масъулларнинг зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

43

Охирги янгиланиш: 2024-02-12 10:39:30

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан вилоят ҳудуди бўйлаб “маҳалла еттилиги” фаолиятини ўрганиш давом этмоқда